Среда, Декабрь 12

”Ҳазрат Эшони Халифа” зиёратгоҳига бир назар

Фориш тумани ўзининг сўлим табиати билан бир қаторда тарихий зиёратгоҳлари билан ҳам алоҳида ўринга эга ҳисобланади.

Улуғвор тоғлар ва қадим зиёратгоҳлар Фориш тарихининг буюклигидан хабар беради.

”Ҳазрат Эшони Халифа” зиёратгоҳи Фориш тарихиниг ажралмас бир қисмини ташкил этади. Ушбу табаррук маскан Фориш туманинг чекка тоғли ҳудудаги Андагин қишлоғида жойлашган.

«Ҳазрат Эшони халифа” тарихий ёдгорлиги Андагин қишлоғини ўрта қисмида жойлашган. Бу манзилни сўнги макон тутиб, авлиёлик мақомига эришган азиз зотнинг исмлари Домулла Жалолиддин ибн Абдукарим бўлган. Нияти холис ул киши, хақ ва ҳақиқатга эришиш йўлида астойдил ҳаракат қилганлар.

Ривоят қилишларича, у кишининг ҳужраларида эски буйра, китоблар тахланадиган тахта ва ёстиқдан бошқа нарса бўлмаган. Домулло Жалолиддин – нақшбандия тариқатнинг минтақа бўйлаб кенг тарқалишида холис ҳизмат қилганлар.

Зиёратгоҳнинг ҳозирги ҳудуди тахминан 0.5 гектарни ташкил этади. Тарихий ёдгорлик усти том билан ёпилган учта хонадан иборат, унинг иккитасидан сағана бор, учинчиси чиллахона бўлган.

Зиёротгоҳ ҳовлисида ажойиб булоқ бор ва мўъжазгина ҳовуз қурилган. Чашма суви шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, ундан доимо тоза зилол сув оқиб туради. Ҳавузда реликтҳисобланган гулмохим балиқлари кўп.

Асосий бинога киришда чап тамонидаги хонада аёл кишининг қабри жойлашган. Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар доим то дунё яралибдики, яҳшилик билан ёмонлик курашиб келади. Ривоятқилишича, аёл киши ёш боласи билан жоҳил ёвлардан қочиб, уларнинг қўлига тушмаслик учун Яратгандан нажот сўраб илтижолар қилган ва шу жойда ер ёрилиб боласи билан билан бирга ерга кирган.

Кейинчалик, ғайб илмида авлиёлик мақомига эришган Домулло Жалолиддин ул киши биланғойибдан учрашадилар ва ўша жойда қабр пайдо бўлади. Маҳаллий аҳоли орасида ер қаърига боласи билан бирга ғойиб бўлган аёл «Ҳазрати Биби Рўшнои” билан атала бошлаган.

Зиёратгоҳ ҳовлисида бир нечта қадимий тут ва ёнғоқ дарахтлари бор. Кекса бобо тут дарахтини ёши тахминан 250-300 йилни ташкил қилади. Ҳовли атрофи девор билан ўралган. Асосий бино ХIХ асрдақурилган ва сўнги марта ўтган асрнинг 60-йилларида Абдушкур махсумҳомийлигида қайта таъмирланган.

Бугунги кунда маҳаллий халқнинг хайр-эхсонлари билан зиёратгоҳ қайта таъмирланди, обод ва масрур масканга айланди.