Среда, Декабрь 12

Ғаллаорол туманида хавфли рецедивист ўғри ушланди

Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Э.Б хавфли рецедивист бўла туриб, такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича  Ғаллаорол туман суди раиси У.Хидирбоев маълум қилди.

Э.Б 2018 йил 21 июль куни соат тахминан 18:30ларда қўшниси З.Мнинг яшаш хонадонига кириб, жавон ичида жойлашган сейфнинг қулфини бузиб, 1.500.000 сўм пуллари ва жами 200.000 сўмлик кийимларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Шунингдек, Э.Б 2018 йил 24 август куни кечаси соат 23:30ларда М.Анинг уйи эшиги очиқлигидан фойдаланиб, яшаш хонадонига киради ва уйдан 1 дона бозор нархи 500.000 сўмлик гитараси ва ҳовлисида турган «NEXIA” автомашинасининг эшигини ғайриқонуний тарзда очиб машина ичидаги «USB” флеш картасини ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Фуқаро Э.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддаси, 3-қисми, «а” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши юзасидан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб қамоққа олинди.

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раиси У.Хидирбоев