Среда, Декабрь 12

Общая информация

Универсал лойиҳалаш дастури Ўзбекистонда

Общая информация
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан Жиззах политехника институти Автомобиль йўллари кафедраси компьютерларига “Autodesk” корпорациясининг универсал лойиҳалаш дастури ўрнатилди. Америка Қўшма Штатларининг “Autodesk” корпорацияси лойиҳалаш, моделлаштириш соҳасида дастурий маҳсулотлар яратиш бўйича дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан ҳисобланади. Корпорация томонидан яратилган меъморчилик, машинасозлик ва саноат ишлаб чиқаришини лойиҳалаш универсал дастурлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланилмоқда. Жиззах политехника институтига ушбу дастурдан фойдаланиш бўйича таълим лицензияси топширилди. – “Autodesk” дастуридан фойдаланиш имконияти яратилгани яхши

Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳарбий ҳамкорлик даражаси

Общая информация
Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2000 йилдан бошлаб, Ўзбекистон билан Россия ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик мудофаа маҳкамалари ўртасида ҳар йили имзоланадиган ҳарбий ҳамкорлик режаси асосида амалга оширилади. Ушбу режа доирасида томонлар тезкор ва жанговар тайёргарлик, ҳарбий кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, ҳаво кемалари ҳаракатини бошқариш ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишларда кўплаб тадбирларни ташкил этиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ҳудудида 300 га яқин қўшма тадбирлар ўтказилгани бунинг тасдиғидир. Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник

Ўзбекистонда яна битта «Ўзбек-Қозоқ» маданият маркази очилмоқда

Общая информация
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги собиқ «Қозоқ мусиқали драма театри» биноси ҳомийлик асосида капитал таъмирланиб, "Ўзбек-Қозоқ" маданият марказига айлантирилди.    Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Шу муносабат билан мазкур марказ қошидаги тўгараклар фаолияти учун Маданият вазирлиги томонидан 15 турдаги мусиқа чолғулари тақдим этилди. Марказ ходимлари ушбу бинони замонавий тарзда таъмирлаб ва жиҳозлаб берган барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида ушбу марказда Ўзбекистон равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган ажойиб санъаткорлар етишиб чиқишида астойдил меҳнат қилишини айтиб ўтди. Мазкур марказ тез кунларда тантанали равишда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.   ЎзА

Ўзбекистон – Франция: тарихий ташриф ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб берди

Общая информация
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 октябрь кунлари ушбу мамлакатга расмий ташрифи муҳим тарихий воқеа сифатида эътироф этилмоқда. Мазкур ташрифнинг аҳамияти ҳақида икки мамлакат кенг жамоатчилиги вакиллари, йирик тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Элёр Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари: – Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Францияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Франциянинг 200 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирок этди. Улар орасида “Total”, “Total Eren”, “Orano”, “Airbus”, “Buig”, “Vence”, "Medef International" каби дунёга машҳур йирик компаниялар борлиги эътиборлидир. Учрашувда француз

Жиззахдаги серқатнов йўлларга “ақлли камера”лар ўрнатилди

Общая информация
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан автомобиллар серқатнов йўлларга “HIKVISION smart”, яъни “ақлли камера”лар ўрнатилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига таяниб берган хабарига кўра, 12 дона камера ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М-39 автомобиль йўли, серқатнов туманлар ҳудудларида ишга туширилди. Онлайн тизимида ишловчи камералар ҳозирда тўрт турдаги қоидабузарликларни аниқламоқда. Булар транспорт воситаси тезлигини ошириш, ҳайдовчининг хавфсизлик камарини тақмаслиги, ҳаракат давомида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш ва қувиб ўтиш қоидасини бузиш кабилардир. Аниқланаётган қоидабузарликлар вилоят ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ маъмурий биносининг мониторинг маркази томон

Ўқитувчи бўлиш учун болаларни яхши кўриш керак

Общая информация
Бу Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 6-умумтаълим мактабининг чет тили фани ўқитувчиси Назокат Муҳаммадиеванинг шиори.  Назокат Муҳаммадиева фидойи ўқитувчи эканини шогирдлари ҳам, Наврўз шаҳарчаси аҳолиси ҳам яхши билади. Ахир оз эмас – 30 йилдан буён шу даргоҳда ишлаб келмоқда. Опа ҳозир фаолиятининг дастлабки йилларида таълим берган ўқувчиларининг болаларини, набира шогирдларини ўқитаяпти. Назокат опадан нега айнан ўқитувчиликни, шу мактабни ва болаларни яхши кўришини сўрашса, қисқагина қилиб, “ўқитувчиликка меҳр онамдан ўтган, шу мактабда ўзим ҳам ўқиганман, болаларни ўзимнинг болаларимдек кўраман”, деб жавоб беради. Тажрибали педагогнинг жавоби жуда ўринли. Зиёлилар оиласи фарзанди бўлгани учун ўқитувчилик касбига ҳам ёшликдан меҳр қўйган. 1988 йили собиқ Тошкент давлат чет т

Замонавий технологиялар — ёшлар нигоҳида

Общая информация
Жиззах шаҳрида “ICTWEEK Uzbekistan ICTWEEK Uzbekistan – 2018” ахборот-” ахборот- коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида “ICTWEEK Uzbekistan ICT Expo—2018” ахборот-” ҳудудий кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада республикамизда фаолият кўрсатаётган 30 дан зиёд ахборот технологиялари билан шуғулланивчи корхоналар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этди. Тадбирда ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва унинг ечимлари намойиш этилди.   Жамшид Ёрбеков (сурат), ЎзА

Бир қатор мактаблар бепул интернет хизматига уланди

Общая информация
Жиззах шаҳрида Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – “ICTWEEK Uzbekistan-2018” доирасида вилоятда бўлиб ўтадиган тадбирлар олдидан брифинг ташкил этилди. Брифингда АКТ ҳафталиги доирасида “Ахборот технологиялари — болалар учун” хайрия акцияси ташкил этилгани, унда вилоятдаги 3 таълим муассасасида жиҳозланган компьютер синфлари фойдаланишга топширилгани ҳақида маълумот берилди. Шароф Рашидов туманининг 17-умумтаълим мактаби, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номли мактаб интернати, Фориш туманининг 72-умумтаълим мактабида 10 тадан компьютер, кўп функцияли қурилма ва оптик проектор билан жиҳозланган синф хоналари ташкил этилди. Ушбу компьютер синфлари “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси томонидан оптик толали тармоқ орқали бир йиллик бепул интернет хизматига уланди. Ҳафтал

Благоухающие сады Ульфата Лашкарова

Общая информация
Общаться с Ульфатом-бобо одно удовольствие. Он – человек эрудированный, начитанный, грамотный, бывал во многих краях, встречался со многими людьми. В частности, работая в своё время  агрономом, ему довелось побывать в Афганистане. Когда советские войска вошли  на территорию этой страны, тогдашнее правительство Союза решило отправить туда группу специалистов-аграриев, чтобы обучать афганских коллег секретам земледелия. В их числе оказался и наш соотечественник Ульфат Лашкаров.  Это были 1984–1986 годы. Наших садоводов разместили в военном городке, расположенном в городе Джалалабад. В опалённой войной стране Ульфату Лашкарову вместе с  коллегами ежедневно рискуя жизнью,  приходилось  пешком преодолевать по 20 километров в загородное садоводческое хозяйство, ибо местное население принимало

По пути созидания

Общая информация
Двадцать семь лет назад наш народ обрёл возможность самостоятельно строить своё будущее. За прошедшие годы в Джизакской области, как и по всей стране, выполнена масштабная созидательная работа, значительно изменился её облик, повысилось благосостояние населения. Яркий тому пример – Пахтакорский район, считавшийся сердцем целины. Он был образован 9 января 1967 года. Общая площадь района  0,38 тысяч квадратных  километров. Центром является город Пахтакор. Сегодня  в 14-махаллинских сходах граждан проживают 70,6 тысяч человек, представителей десятков наций  и народностей. Огромные перемены произошли здесь за годы независимости. 27 лет – небольшой отрезок времени, и каждый год в жизни пахтакорцев – это особая страница истории, вписанная в летопись государства с великим будущим. И сегодня