Понедельник, Февраль 24

Айдаркўл соҳилларида

Айдар — Арнасой кўллар тизими — Жиззах ва  Навоий вилоятлари ҳудудидаги оқмас кўллар бўлиб, Қизилқум чўли шарқи, Қозоғистон Республикасининг Чордара сув омборидан жануби-ғарбда жойлашган Айдаркўл, Тузкон ва  Шарқий Арнасой кўлларини ўз ичига олади. Бугунги кунда Айдаркўлнинг умумий майдони 3 минг 373 квадрат километрга,   узунлиги  300 километрга етди.

Жаҳон мутахассисларининг кузатувларига кўра, ҳар йили январь-март ойларида Айдаркўл қирғоғига 400 га яқин қуш турлари қишлов учун учиб келади. 13 турдаги қушлар халқаро,  24 турдаги қушлар эса Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган.

Яқин келажакда  кўл соҳиллари нафақат табиат шайдолари, балки туризм ишқибозлари учун ҳам севимли маскан бўлишига шубҳа йўқ.