Понедельник, Февраль 24

“Sofitel”- Йилига 4 минг тонна бўёқ ишлаб чиқаради

Ўтган 2019 йилнинг ноябрь ойида иш бошлаган      Жиззах шаҳридаги “Sofitel” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси  қисқа фурсатда юқори натижаларни қўлга киритди.

—Корхонамизнинг лойиҳа қиймати 10,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, йилига 10 минг тонна ўта ноёб саналган метал ва матоларга ранг берувчи “Ультрамарин” буёқлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган,—дейди корхона мененжери  Қобил Комилов. Қисқа фурсатда истеъмолчиларга 128 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот етказиб берилди. Йил бошидан бери 90 тонна  “Ультирамарин” бўёқлари ишлаб чиқаришга эришилди.

Қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш цехлари Хитойнинг энг сўнгги русмдаги замонавий технологиялари, асбоб-анжомлар билан жиҳозланган. Корхона йилига 4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Айни пайтда бу ерда хитойликлар билан маҳаллий мутахассислар ҳаркорликда фаолият олиб бораяпти.

—Мамлакатингизда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилган,—дейди хитойлик мененжер оператор Лиу Енли. —Икки томонлама ҳамкорлигимиз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда бозоргир маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган.  Дастлабки натижалар қувонарли.

Дарҳақиқат, қўшма корхона асосан маҳаллий хом-ашё—кальций содаси, олтингугурт, каолин, кварц қуми кукуни ва ўтин кўмиридан бозоргир маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирча ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун фақатгина хом ашё таркибига қўшилаётган нартий сульфит Хитойдан олинаяпти. Кальций содаси Қорқалпоғистон Республикасининг Қўнғирот шаҳридан, олтингугурт эса  Муборак газни қайта ишлаш заводидан, каолин Ангрендан, ўтин кўмири Тошкетдан, кварц қуми кукини эса Форишдан келтирилаяпти. Ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёдан кенг фойдаланилаётгани маҳсулот таннархини арзонлаштириш имконини бераётир.