Понедельник, Декабрь 9

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобла-нади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Давлатчилигимиз тариxининг қайси даврини олиб қара-майлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлиб хизмат қилган.

 

Ер юзида бугун икки юздан ортиқ мамлакатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Бугун улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. Юртбошимизнинг xорижий мамлакатларга расмий ташрифлари давомида байроғимиз ўша юрт кўчаларини безаяпти. Турли байрам тантаналарида, делегациялар қатнашаётган xалқаро миқёсдаги тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, xалқимизнинг ғурур ва ифтиxорини ёрқин акс эттираяпти.

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Жиззах шаҳрига кириб келишингизда, Амир Темур дарвозасига туташ салобат тўкиб турган азим тоғлар бағрида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, адлия бошқармаси ташаббуси билан узунлиги 90, энига 60 метрни ташкил этган давлатимиз байроғининг намойиш тадбири ташкил этилди.