ДХА вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят Адлия бошқармаси томонидан ушбу жойда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Аскарларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонлик маданятини юксалтириш, ёш авлодни китоб мутолаасига  қизиқтириш мақсадида “Китобхонлик кунлари” ўтказилди. Тадбирда ёш аскарларга бошқарма томонидан турли хил бадиий ва жаҳон адабиёти намуналари тақдим этилди.

Тадбирда сўз олган Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев  ёш аскарларга миннатдорчилик билдириб, тадбир ташкилотчилари томонидан ташкил этилган совғаларни топширди.

Шу куни 3 та дошқозонда ош дамланиб аскарлар ва ҳашарчиларга тарқатилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати