Понедельник, Декабрь 9

Мирзачўлда солиқ ходимлари 13-мактабнинг иситиш тизимини қуриб беришади

Жиззах вилояти ДСБ бошлиғи Абдукарим Ишназаровнинг олис худудларда қиш мавсумига тайёргарликни кўриш, муаммоларни жойида ҳал этиш борасидаги аҳоли билан учрашуви давом этмоқда. 

Яқинда Зафаробод туманининг Лолазор ҚФЙ, Чимқўрғон ҚФЙ да бўлиб, ишчи гуруҳ ҳамкорлигида ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига қай даражада тайёрлиги кўздан кечирилди. Яқинда IV-сектор раҳбарининг ташаббуси билан Чимқўрғон ҚФЙда аҳолидан тушган эътирозли мурожаат ўрганилиб, ҳомийлар томонидан янги трансформатор ўрнатиб берилди. Энди мазкур қишлоқда соатлаб электр энергиянинг узилиш муаммоси ҳал этилди.Бу каби учрашувлар Пахтакор ва Мирзачўл туманларида ҳам бўлиб ўтди. Мирзачўлдаги ижтимоий соҳа объектларининг қишга таёргарлиги синчковликда ўрганилди. Тумандаги 13-мактабнинг иситиш тармоғи талабга жавоб бермаслигини кўрган солиқчилар ўзлари тез кунда янгилаб берадиган бўлишди. Жойларда ана шундай учрашувлар жорий йилнинг 15 декабрига қадар давом этади.