Суббота, Май 25

Шароф Рашидов хиёбонида Сайёра Рашидова иштирокида “Шараф лентаси” улашилди

Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов хиёбонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Шараф лентаси”ни улашиш акцияси бўлиб ўтди. Хиёбонга уч мингга яқин ёшлар вакиллари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар йиғилди. Шароф Рашидовнинг қизи, академик Сайёра Рашидова ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этди.

Акцияда ёшлар нуроний отахону онахонларга «Шараф лентаси”ни улашган бўлса, нуронийлар ёшларга, ёшлар эса ҳарбийларга ушбу ленталарни тарқатди. Хиёбон бўйлаб давом этган акция доирасида ҳарбий оркестрнинг ота Ватан, тинчликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари янграб турди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз бўйлаб «Шараф лентаси”ни улашиш акцияси давом этмоқда.
_MG_9183.JPG
_MG_9189.JPG
_MG_9254.JPG