Суббота, Май 25

Жиззахда ҳарбийларни ўқув йилига старт берилди

2019 йил 1 май куни Жиззах гарнизони ҳарбий комендатураси базасида Жиззах гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчилар иштирокида 2019/20 ўқув йилининг тантанали очилиш маросимини бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда ҳарбий хизматчиларга Жиззах гарнизони ҳарбий коменданти подполковник Қобил Эгамов «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг 2019-2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан қўшинларга” мурожаатномаси маросим иштирокчиларга етказдилар.

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчиларга ўқув йилининг режасига асосан машғулотлар амалга ошириш учун киришишди.

Аброр Тошпўлатов