Вторник, Июнь 18

Ўзбекистон кубогида жиззахлик спортчилар энг юқори ўринларни банд этишди

29-31 март кунлари Жиззах шаҳридаги «Наврўзбулоқ” пойгагоҳида спортнинг автопойга тури бўйича Ўзбекистон кубоги бахсларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sangzor.uz сайтида хабар берилди.

Бахсларда спортчилар 4 та йўналишда ўзаро бахслашдилар. «Багги” классидаги спорт машиналари бахсида «Бектемир” спорт мактаби вакили Дмитрий Симков биринчи, Жиззахлик спортчи Элёр Муллажонов иккинчи, Шайхонтохур спорт клуби вакили Равшан Қобилов учинчи ўринни қўлга киритди.

«А-8” синфига мансуб автомашиналар бахсида жиззахлик спортчилар учта ўринни ҳам банд этдилар. Жумладан, 1 разрядли спорт устаси Умид Соатов 100 балл билан биринчи, Сарвар Тожиқулов иккинчи, Шерзод Хатамов учинчи ўринни эгаллади.

«А-8” синфига мансуб автомашиналар ўртасидаги пойгада самарқандлик Аслам Сафаров биринчи, тошкентлик Владимир Баулин иккинчи, Ш.Рашидов туманидан Сарвар Тожиқулов эса учинчи ўрин билан шоҳсупани банд этдилар.

Миллий автомобиль «Нексия” бахсларида Бухоро вилояти вакили Рашид Муродов биринчи, спорт устаси жиззахлик Бекзод Одилов иккинчи, Андижон вилояти иштирокчиси Абдуғофир Юсупов эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти спортчилари 250 балл (1 турда 409 балл, жами 659 балл) билан биринчи, Ш.Рашидов туман спорт клуби вакиллари иккинчи (1 турда 120 балл, иккинчи босқичда 206 балл, жами 326 балл), Самарқанд вилояти спортчилари эса биринчи ва иккинчи босқичларда тўплаган  жами 301 балл билан учинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.