Вторник, Июнь 18

Жиззахда 13 нафар фуқаро тегишли рухсатномасиз савдо фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларга кенг имконият ва қулай шароитлар яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага доир тегишли ҳужжатлар такомиллаштирилиб, ижроси қатъий назоратга олинмоқда.

Вилоят давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекцияси томонидан  жорий йилнинг 23-24 март кунлари Жиззах шаҳридаги «Эски шаҳар буюм бозори” ҳамда «Марказий деҳқон бозори” ҳудудида ўтказилган ўрганиш давомида бир қатор ҳуқуқбузарларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.  Тадбир натижасида 56.1 миллион   сўмликдан зиёд ноқонуний товарларнинг савдосига чек қўйилди. Бозор ҳудудида фуқаро Санақул Тўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилди) савдо қоидаларига зид равишда ҳеч қандай хужжатсиз «эркаклар кийими” савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далилий  ашё  сифатида умумий қиймати  6 миллион 800 минг сўмлик товар моддий бойликлар белгиланган тартибда, вақтинчалик олиб қўйилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ўтказилган ўрганиш тадбирлари давомида  хужжатсиз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган 13 нафар фуқароларга нисбатан Маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 56.1 млн.сўмлик товар моддий бойликлар олинди.

Шунингдек, 23 нафар жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 19 нафар фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар давлат реестридан чиқартирилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлардан ундириладиган қатъий белгиланган солиқ 19,0 млн.сўм, суғурта бадалига 23 млн.сўм, жисмоний шахсларга декларация асосида ҳисобланган даромад солиғига 4,0 млн.сўм, мол-мулк ва ер солиғига 26,0 млн.сўм ундирилиши таъминланди.

Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси