Суббота, Май 25

“Ҳарбий Ватанпарварлик” фестивалига марҳамат

Юртимиз  бўйлаб  ўтказилаётган  ҳарбий  Ватанпарварлик  ойлиги  доирасида  2019 йил 6 январь куни соат 10:00 да Шароф Рашидов тумани, «Гандумтош” маҳалла фуқаролар йиғини, Гандумтош кўчасида «Ҳарбий Ватанпарварлик» фестивали (паради) ўтказилиши режалаштирилган.

Парад доирасида миллий кўпкари ўйинлари,  ҳарбий  техника  ва  қурол-яроғ қўргазмалари ҳамда ҳарбийлар иштирокидаги чиқишлар намойиш этилади.

Мазкур ҳарбий Ватанпарварлик фестивалига барчангизни таклиф этамиз.